26 март куни лотереяда 6 млн евро ютиб олган брюсселлик ютуқни олиб кетиш учун берилган муҳлат, яъни 13 август кунигача ҳам келмади. Бу ҳақда журналистларга миллий лотерея вакили маълум қилди.

Ғолибни топиш учун лотерея вакиллари газеталарда францус, ҳолланд ва немис тилларида, шунингдек, лотерея сотадиган ҳудудларда эълон берди.

Бу миллий лотерея тарихидаги энг катта суммали ютуқ бўлган эди. Ютуқли билет 13 августга амалда бўлган.

2008 йилда ҳам Бельгияда 1 млн евро ютуқли билетнинг эгаси чиқмаган эди.

Бельгия тарихидаги энг катта суммали ютуқ 2007 йилда EuroMillions лотереясида чиққан. Ютуқ қиймати 100 млн еврони ташкил қилган.