Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Манчестер Сити» жамоаси ўз майдонида «Сандерленд»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Серхио Агуэро пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг 71-дақиқасига келиб Жермейн Дефо мувозанатни тиклаган бўлса, 87-дақиқада «Манчестер Юнайтед»дан «Сандерленд»га ўтган Макнейр ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шундай қилиб, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «шаҳарликлар» илк расмий ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш керакки, Гвардиола ўз фаолиятидаги еттинчи мавсумни ҳам ғалаба билан бошлади.

Бунга қадар Гвардиола қўл остида «Барселона» қаторасига уч марта Испания чемпионатини, сўнг «Бавария» қаторасига уч марта Германия чемпионатини ғалаба билан бошлаган эди.

«Манчестер Сити» - «Сандерленд» - 2:1
Голлар: Агуэро (4,пен), Макнейр (87, автогол) - Дэфо (71).

«Манчестер Сити»: Кабальеро, Санья, Стоунз, Коларов, Клиши (Ихеаначо, 80), Фернандиньо, де Брюйне, Нолито (Навас, 59), Сильва (Делф, 64), Стерлинг, Агуэро 
«Сандерленд»: Манноне, Лав, Коне, Кабуль, О’Ши, Родуэлл, Гуч (Хазри, 65), Уотмор (Янузай, 64), ван Анхолт, Дэфо (Макнейр, 83), Борини
Огоҳлантиришлар: Гуч (42), Лав (67), Коларов (90).