Борнмутда Англия Премьер-лигасининг яна бир учрашуви якунланди. Мезбонлар «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 40-дақиқасида ҳимоячининг қўпол хатосидан фойдаланган Хуан Мата «МЮ»ни олға бошлади.

Танаффусдан кейин Антони Марсиялнинг пасини қабул қилган Уэйн Руни ўзининг навбатдаги голини урди - 2:0.

Марсияль 64-дақиқада яна бир голли пас узатди. Унинг паси Златан Ибраҳимовичга АПЛдаги дебютини гол билан нишонлаш имконини берди — 3:0.

3 дақиқа ўтиб Адам Смит орадаги фарқни қисқартирди. Аммо «Борнмут» вазиятни ўзгартира олмади.

Шу тариқа Жозе Моуриньо шогирдлари илк 3 очкосини олиб, ҳозирча турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди.

Борнмут – Манчестер Юнайтед 1:3
Голлар: 0:1 – 40 Мата, 0:2 – 59 Руни, 0:3 – 64 Ибрагимович, 1:3 – 69 Смит.
Борнмут – Боруц, Смит, Фрэнсис, Дэниэлс, Кук, Кук (Градель, 81), Серман, Айб (Афобе, 68), Артер, Кинг, Уилсон (Грэббен, 67).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Валенсия, Шоу, Байи, Блинд, Мата (Мхитарян, 75), Феллайни, Эррера, Ибрагимович, Марсьяль (Шнайдерлин, 85), Руни (Депай, 89).
Огоҳлантириш: Эррера (86).