Америкалик иқтисодчиларнинг тадқиқоти ҳақида Quartz нашри хабар қилди. 

Олимлар мамлакат ЯИМнинг пасайиши сабабини аҳолининг ёши ўтиб бориши ва ишсизликнинг ўсиши туфайли меҳнат ресурсларининг қисқаришида кўришмоқда. ЯИМ аввал ишчиларнинг таълим олиш сифатини кўтариш ва бунинг натижасидаги меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисобига ўсган бўлса, ҳозирда бу механизм ўзини оқламайди. 

Тадқиқот муаллифларининг айтишиларича, бугунги кунда иқтисодий ўсишни уч асосий омил таъминламоқда: капитал, меҳнат ресурслари ва технологиялар. ЯИМнинг ўсиши бир вақтнинг ўзида барча омилларни маълум бир даражагача рағбатлантиришга боғлиқ.

Олимларнинг сўзларига кўра, ҳозирда Америка иқтисодиётида малакали инсон ресурслари етарли, бироқ саводсиз ҳамда ишсизлар кўп. Уларнинг фикрича, малакасиз ходимларни иш билан таъминлайдиган янги бозорларни яратиш иқтисодий ўсишни рағбатланди. Бу жараёнда энг муҳим омил - капиталдан тўғри фойдаланиш.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин айнан таълим даражасини рағбатлантириш мамлакат ЯИМни ўсишини таъминлаган. Иқтисодчиларнинг фикрича, бундай йўл ҳозирги пайтда ўз самарасини бермайди, мамлакат бу борада паст малакали меҳнат ресурсларини имкон қадар иқтисодиётга кўпроқ сафарбар этган Хитойдан андоза олиши керак.