Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ташкилотчилари иккита сув ҳавзасида сувнинг яшил рангга кириши сабабини маълум қилишди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда. 

Сувнинг яшил рангга киришига ишчининг айби билан қувурга тушган водород пероксид сабаб бўлган. Ушбу реагент сув ҳавзасини ювиш учун ишлатилади, бироқ у хлор билан бирга қўлланмайди. Сувда эса хлор бўлган. Перекись хлорнинг кучини кетказган, бу эса турли сув ўтларига кўпайишга имкон берган. Ҳаммаси бўлиб тизимга 160 литр пероксид тушган.

13 августда Олимпиада ташкилий қўмитасининг алоқалар бўйича директори Марио Андрада Мария Ленк номидаги сув спорти турлари марказидаги сув ҳавзасидаги яшил сув тозасига алмаштирилишига ваъда берди.