Рио-2016 олимпиадасининг саккизинчи кун баҳслари якунланмоқда. Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда - 61та медаль (24-18-19). Хитой иккинчи ўринда - 41та медаль (13-11-17). Саккизинчи кун баҳсларида медаллари сонини 30тага етказган буюк британияликлар терма жамоаси учинчи ўринга кўтарилган (10-13-7). Германия 16та (8-5-3), Япония 24та (7-3-14) ва Россия 23та (6-9-8) натижалари билан кучли олтиликни ташкил этган.

Беларусь вакиллари шу куннинг ўзида 1та олтин, битта кумуш ва битта бронза медаль олган ҳолда жами 4та медаль билан (1-2-1) 25-ўринга жойлашган.

Саккизинчи кунда жами 21та медаллар шодаси ўйналди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна битта медаль қўшилди, боксчи Рустам Тўлагановнинг бронза медалидан кейин Ўзбекистон термаси умумий рўйхатда 57-ўринда қайд этилган. Битта олтин медаль терма жамоани 33-ўринга кўтариши мумкин.

Ҳозирча камида битта медаль олган терма жамоалар сони 65та.

Рио-2016
Рио-де-Жанейро, Бразилия
13 август

Академик эшкак эшиш, эркаклар, яккалик
1. Махе Драйсдэйл (Янги Зеландия) 
2. Дамир Мартин (Хорватия)
3. Ондржей Синек (Чехия)

Академик эшкак эшиш, аёллар, яккалик
1. Ким Бреннан (Австралия)
2. Дженевра Стоун (АҚШ)
3. Дуань Цзинли (Хитой) – 7.24,13

Енгил атлетика, эркаклар, диск улоқтириш
1. Кристоф Хартинг (Германия)
2. Петр Малаховски (Польша) 
3. Даниэль Ясински (Германия)

Академик эшкак эшиш, аёллар, саккизлик
1. АҚШ
2. Буюк Британия
3. Руминия

Академик эшкак эшиш, эркаклар, саккизлик
1. Буюк Британия
2. Германия
3. Нидерландия

Теннис, аёллар, яккалик
1. Моника Пуиг (Пуэрто-Рико)
2. Анжелик Кербер (Германия)
3. Петра Квитова (Чехия)

Ўқ отиш, эркаклар, тўппонча, 25 м
1. Кристиан Райц (Германия)
2. Жан Квиквампо (Франция) 
3. Ли Юэхун (Хитой)

Бокс, эркаклар, 91 кг, 1/2 финал
3. Рустам Тўлаганов (Ўзбекистон)
3. Эрисланди Савон (Куба)

Теннис, аёллар, жуфтлик
3. Люция Шафаржова (Чехия) / Барбора Стрицова (Чехия)

Ўқ отиш, эркаклар, айлана
1. Габриэле Россетти (Италия)
2. Маркус Свенссон (Швеция)
3. Абдулла Алрошидий (ХОҚ)

Батутда сакраш, эркаклар, шахсий биринчилик
1. Владислав Гончаров (Беларусь)
2. Дун Дун (Хитой)
3. Лэй Гао (Хитой)

Қиличбозлик, аёллар, сабля, жамоавий турнир
1. Россия
2. Украина
3. АҚШ

Велотрек, аёллар, жамоавий таъқиб пойгаси
1. Буюк Британия
2. АҚШ
3. Канада

Велотрек, аёллар, кейрин
1. Элис Лайтли (Нидерландия)
2. Ребекка Жеймс (Буюк Британия)
3. Анна Мирс (Австралия)

Оғир атлетика, эркаклар, 94 кг
1. Сухроб Морадий (Эрон)
2. Вадим Стрельцов (Беларусь)
3. Ауримас Диджбалис (Литва)

Енгил атлетика
Узунликка сакраш, эркаклар
1. Жефф Хендерсон (АҚШ)
2. Луво Маньонга (ЖАР)
3. Грег Разерфорд (Буюк Британия)

10 000 метрга югуриш, эркаклар
1. Муҳаммад Фара (Буюк Британия)
2. Пол Кипнгетич Тануи (Кения)
3. Тамират Тола (Эфиопия)

100 м, аёллар
1. Элейн Томпсон (Ямайка)
2. Тори Боуи (АҚШ)
3. Шелли-Энн Фрейзер-Прайс (Ямайка)

Еттикураш, аёллар
1. Нафиссату Тиам (Бельгия)
2. Жессика Эннис-Хилл (Буюк Британия)
3. Брианна Тейсен-Итон (Канада)

Сузиш
50 м, аёллар, эркин усул
1. Пернилла Блуме (Дания)
2. Симоне Мануэль (АҚШ)
3. Александра Герасименя (Беларусь)

1500 м, эркаклар, эркин усул
1. Грегорио Палтриньери (Италия)
2. Коннор Жагер (АҚШ)
3. Габриэле Детти (Италия)

Эстафета - 4х100 м, аёллар, комплекс
1. АҚШ
2. Австралия
3. Дания

Эстафета - 4х100 м, эркаклар, комплекс
1. АҚШ
2. Буюк Британия
3. Австралия.