Пуэрто-риколик аёл теннисчи Моника Пюиг ўз ватани тарихида биринчи Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Пюиг аёллар орасида якка тартибдаги мусобақанинг финалида Риодаги 2-рақамли теннисчи, германиялик Ангелика Керберни мағлуб этди.

Учрашув 6:4, 4:6, 6:1 ҳисоби билан якунланди. Бронза медаль учун баҳсда чехиялик Петра Квитова америкалик Мэдисон Кизни мағлуб этди.

Пюигнинг медали Пуэрто-Рико тарихидаги биринчи Олимпиада олтин медали бўлди. Спортчи ғалабага эришгандан кейин ўз ҳиссиётларини ушлаб тура олмади: у кортга тиззалари билан ўтириб, йиғлаб юборди.