Ўзбекистон терма жамоасининг 75 килограммгача бўлган вазндаги вакили Дилшод Турдиев Рио—2016 Олимпиадасидаги илк жангида сербиялик Виктор Немешга қарши гиламга чиқди ва имкониятни бой берди.

2:6 ҳисобидаги мағлубиятга учраган Дилшод Турдиев чорак финалга чиқа олмади.

Бундан аввалроқ терма жамоанинг бошқа бир аъзоси Элмурод Тасмуродов сербиялик Кристиян Фрисни мағлуб этиб чорак финалга чиққанди. У ярим финал учун баҳсда шимолий кореялик Юн Вон Чхолга қарши гиламга чиқади.