Рио-2016 олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари юнон-рум кураши бўйича баҳсларга киришди.

59 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Элмурот Тасмуродов саралаш босқичидан озод этилганди ва бугун нимчорак финалда сербиялик Кристиян Фрисга қарши гиламга чиқди.

У беллашув давомида рақибдан яққол устунлик қилди ва 7:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Унинг кейинги босқичдаги рақиби КХДРлик Юн Вон Чол бўлади.