Россия қиличбозлик терма жамоаси бош мураббийи Илгар Мамедов ўз шогирдларига баҳсда ютқазиб қўйди ва энди сочини калга олдиришига тўғри келади. Бунга эса спортчиларнинг иккинчи олтин медали сабаб бўлди. 

"Агар иккита олтин медаль бўлса, сочимни калга олдириб ташлашимни айтгандим", деб бунинг сабабини тушунтирмоқда Мамедов.

Рапирачилар Алексея Черемисин, Тимур Сафин ва Артур Ахматхузин терма жамоа таркибида иккинчи Олимпиада олтин медалини келтирганларидан кейин, энди мураббий ваъдасини бажаришига тўғри келади. 

"Спортчиларимиз кеча иккинчи олтин медални келтиришга улгурмаслариданоқ, смслар кела бошлади: "Биз кутмоқдамиз, бўла қолинг. Қачон бизга томоша кўрсатасиз?, деб Великая ёзди. Улар мени ўртоқлари қилиб олишган, мени мазаҳ қилишмоқда. Мен агар режани бажарсак, сочимни калга олиб ташлашга ваъда бергандим. Мана энди улар смс юбориб, қачон томоша кўрсатасиз деб сўрашмоқда. Тасаввур қиляпсизми?", деб айтди Мамедов. 

Россия қиличбозлик терма жамоасига биринчи олтин медални Яна Егорян келтирганди. У аёл қиличбозлар ўртасидаги мусобақа финалида жамоадоши Софья Великая устидан ғалаба қозонганди.