Россиялик теннисчилар Елена Веснина ва Екатерина Макарова Риода аёллар ўртасидаги жуфтликлар баҳсида олтин медални қўлга киритдилар.   

Финал учрашувида россияликлар швейцариялик Мартина Хингис ва Тимея Башинскига қарши курашдилар. Учрашув 6:4, 6:4 ҳисоби билан якунланди.

Теннисчилар Россия терма жамоасига 7-олтин медални келтирдилар. Россия терма жамоаси ҳисобида айни вақтда 25 та медаль бўлиб, ундан 7 таси олтин, 10 таси кумуш ва 8 таси бронза медалдир.