Руминиялик йигит, эҳтимол, ўз ёрига энг қалтис турмушга чиқиш таклифини билдирди. Йигит Александра исмли ёридан унга турмушга чиқишни сўраш учун ҳақиқий полиция қуршовини уюштирди. 

Бошига ниқоб кийиб олган бир неча полиция кийимидаги эркаклар йигит ва қиз кетаётган машинани тўхтатиб, уларни ташқарига олиб чиқиб, ерга ётқазиб қўйишган. Ҳеч нимадан хабари йўқ ва бўлаётган воқеалардан қўрқиб кетган қиз машина орқасига олиб ўтилганда у ерда уни никоҳ узугини қўлида ушлаб турган ёри кутиб турган бўлган.
 
Албатта, бундай "кутилмаган совғадан" қизнинг ичида қандай туйғулар кечганини билиш мураккаб, бироқ қизнинг афт-ангоридан у бўлган воқеадан унча ҳам хурсанд эмаслигини кўриш мумкин бўлган. У буларнинг барчаси уюштирилганини фаҳмлаб бироз ўзига келгач, розилик жавобини берган.