Олий Рада депутати Надежда Савченко ўзи Киевнинг Россиядаги элчиси бўлиши сўралган петицияга муносабатини билдириб ўтди. Бундай мурожаат Украина президенти сайтига жойлаштирилган.

"Мен дипломат эмасман, менда Россиядаги элчи бўлиш учун зарур билимлар йўқ", дея Савченконинг сўзларини келтирган «Апостроф».

Журналистлар у аввал депутат бўлмагани, ҳозирда эса бу ишни уддалаётганига эътибор қаратишган. Савченко эса депутатлик вазифасини исталган киши бажара олиши мумкинлигини таъкидлаган.

"Депутат — сайланади, элчи эса — ТИВ ходими ҳисобланади, у ерда фақат мутахассилар ишлайди. Сиз журналистлар буни фарқлашингиз лозим. Мен элчи бўла олмайман. Депутатликни эса уддалай оламан. Ошпаз аёл ҳам депутат бўла олиши мумкин, умуман ким истаса. Сиз ҳам", — деган у.