Шимолий Корея ҳукумати АҚШни мамлакатга бостириб киришга уринишда айбламоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 
    
"Шимолий Корея қуролли кучлари рақибнинг ҳарбий жазавасини бостириш учун ҳарбий қарши туриш тартибидан огоҳлантирувчи зарба бериш тартибига ўтди. Унинг барча тезкор гуруҳлари агар рақиб кичик иғвога ҳам йўл қўйса, унга аёвсиз ва қирувчи зарба беришга тўлиқ тайёр", деб айтилди Шимолий Корея матбуоти хабарида.   

Шунингдек, номада АҚШ огоҳлантирувчи ядровий зарбалар бериш ҳуқуқига яккаҳоким эмаслиги ва унинг Шимолий Кореяга бостириб киришга уриниши ақлсизлик эканлиги айтилган.  
 
Аввалроқ АҚШ Гуамдаги базасига бортида ядровий курол олиб юра оладиган бир нечта B-2 Spirit бомбардимончи самолётини жойлаштиргани маълум қилинганди.