Франция чемпионатида иштирок этувчи «Тулуза» жамоаси ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт хайрия тадбири бошлайди. У бошқа футболчиларни ҳам шунга чақирган.

25 ёшли даниялик ҳужумчи жорий мавсумда урган ҳар бир голидан кейин 1 минг евро пулни муҳтожлар учун хайрия қилишга қарор қилган.

Қайд этиш керакки, бу футболчи жамоаси билан кейинги 3 мавсумда 102та ўйинда майдонга тушган ва 24та гол урган.

Манба: Tribuna.uz