Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Анқара мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг топширилиши масаласида АҚШ билан муросага бормайди, деб айтди. Анқара Гуленни мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишда айбламоқда.

"Туркиянинг бош террорчисини беришдан ва қонун бўйича тақиб қилишдан ўзга йўл йўқ. АҚШ ўзига нисбатан салбий кайфиятларнинг ўсишини Гуленни Анқарага берибгина тўхтатиши мумкин", деб айтди Йилдирим матбуот-анжуманида.

Аввалроқ Туркия АҚШга Гуленни топшириш бўйича яна ҳужжатлар жўнатган ва Туркия ташқи ишлар вазирининг айтишича, Анқара Гуленнинг топширилиши бўйича АҚШдан "баъзи ижобий сигналлар" олган.