«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович маълум қилдики, жамоанинг бошқа бир янги футболчиси, ярим ҳимоячи Поль Погба «қизил иблислар» жамоаси сафига унинг футболкалари сотувидан тушган пул эвазига келди.

«Алал-оқибат менинг футболкалари уни қайтарди», — дея ёзган Ибраҳимович «Инстаграм»даги саҳифасида.

Ушбу тажрибали футболчи «ПСЖ» билан шартномаси муддати якунлангач, «Манчестер Юнайтед»га эркин агент мақомида келди ва 1 йиллик шартнома тузди. Унинг йиллик маоши миқдори - 16 миллион еврони ташкил этади.

У харид қилинганидан 1 ой ўтиб, унинг номи туширилган футболкалардан жамоа 90 миллион евро ишлади.

Поль Погба эса 9 август куни 105 миллион евро эвазига «Ювентус»дан харид қилинди.