АҚШнинг Алабама штатидаги Таскалуса шаҳрида кичик самолёт қулаши оқибатида камида 6 нафар инсон вафот этди. Бу ҳақда WBTV News хабар бермоқда.

Ҳалокат тахминан маҳаллий соат 11:00 лар атрофида бўлган. Унгача учувчи самолётда техник носозлик пайдо бўлгани ҳақида маълум қилиб улгурган.

Самолёт Орландо шаҳридаги шифокорлар съездига учаётган бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар аёл ва 3 нафар эркак бор.

Ҳалокат жойида қутқарув хизмати ишламоқда ва ҳозирда бортдаги пассажирларнинг аниқ сони маълум қилинмаган.