Машҳур ямайкалик спринтер Усэйн Болт фаолиятидаги еттинчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди, деб ёзмоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Ямайкалик спортчи 100 метрга югуриш мусобақасининг финалида 9,81 сониялик натижа билан ғолиб бўлди ҳамда ярим финалдаги натижасини сониянинг 100 дан 5 улушига яхшилади.

Бироқ таъкидланишича, Болт ўзининг аввал қўлга киритган олтин медалларининг биридан маҳрум этилиши мумкин, чунки 2008 йилги Олимпиаданинг эстафета югуришида олтин медални қўлга киритган Ямайка терма жамоаси аъзоларидан бирининг допинг-синови ижобий натижа берган.