Риодаги Олимпиадада енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтаётган стадионга йиғилган мухлислар 100 метрга югуриш мусобақасининг ярим финалида АҚШлик спринтер Жастин Гэтлинга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди.

Мухлисларнинг спортчига бундай муносабатига унинг допинг билан боғлиқ ўтмиши сабаб бўлди. Гэтлин аксилдопинг қоидаларини бузгани учун фаолияти давомида узоқ муддатли дисквалификацияларга учраган. Бироқ унинг бундай "қаҳрамонликларига" қарамасдан, у ҳеч қандай иккиланишларсиз Риодаги Олимпиадада иштирок этишга қўйилган.