Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Равшан Ҳасанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзига тегишли хонадонларнинг бирида яширин цех ташкил этиб, газ ва электр энергиясига қонунга хилоф равишда уланиб, ерёнғоқни қовуриш жараёнини ташкил этиб келгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

У бу маҳсулотни бозордан арзон-гаровга сотиб олиб, қўлбола ясалган ускуналардан фойдаланган ҳолда, санитария қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган шароитда, қолаверса, техник қоидаларга ҳам риоя этмаган ҳолда сифатсиз маҳсулот тайёрлаган. 

Текширув якунида Р.Ҳасановга тегишли 6 млн. сўмликка яқин товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.