Испания Суперкубоги учун "Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги 1-ўйинда каталонияликлар зафар қучди. Учрашув Севильядаги "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтди ва 0:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига якунланди.

2-бўлим бошида Денис Суарес Арда Туронга тўпни ошириб берди, у ўз навбатида тўпни кўкраги билан Луис Суаресга оширди. Суарес эса тўпни яқин масофадан дарвозага бехато йўллади. 81-дақиқада Лионель Месси рақиб ҳимоясидаги бўшлиқлардан фойдаланиб, Мунир Ал-Ҳаддодийга марказни кесиб ўтувчи узатма оширди. Ал-Ҳаддодий рақиб дарвозабони Серхио Рико билан бирга-бир чиқиб, уни доғда қолдирди.

Жавоб учрашуви 18 августда Барселонада бўлиб ўтади.

Испания Суперкубоги. 1-учрашув
Севилья (Севилья) – Барселона (Барселона) – 0:2 
Голлар:
Суарес, 54 (0:1); Ал-Ҳаддодий, 81 (0:2).

Манба: Tribuna.Uz