Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси 2020-йилга келиб, аввал ҳам ишлаб чиқарилган 8-Series машиналарини ишлаб чиқишни бошлайди, деб хабар қилмоқда BMW Blog.

Ишлаб чиқарувчининг режасига мувофиқ, BMW компаниясининг янги модели Mercedes-Benz S-Class Coupe русумига рақобат уйғотиши, BMW 6-Series Coupe ва Convertible моделлари ўрнини эгаллаши лозим.

Портал маълумотларига кўра, янги моделга аллақачон G14/G15 ички тартиб рақами берилган. У, ҳозирги BMW 7-Series (G11/G12) ҳамда ишлаб чиқилиши кутилаётган BMW 5-Series (G30/G31) ва BMW 3-Series (G20) моделларининг бирмунча такомиллашган CLAR платформаси негизида барпо этилади.

Машинанинг моторлари сафига 450 от кучидан 650 от кучигача эга бўлган бензинли ва дизелли двигателлар киради. Бундан ташқари, унинг гибрид намунаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. 

Қайд этилишича, немис автогиганти 825, 830, 835, 850, 845, 860 ва M850, рақамларини рўйхатдан ўтказган бўлиб, янги 8-Series’да юқоридаги рақамлар билан белгиланувчи модификациялар бўлади.