Флоридадаги Эверглейдс балиқчилик лагерида аллигатор 49 ёшли аёл кишига ҳужум қилди ва унинг қўлини тишлаб олди. 

  Қутқарув хизматининг матбуот котиби маълум қилишича, жума куни тунда Форт-Лодердейл яқинида бир аёлни аллигатор тишлаб олган. Бу ҳақида CNN хабар қилди. 
  Манбага кўра, аёл сувга тушган банкани олмоқчи бўлганида аллигатор унга ташланган. Яқин атрофдаги кишилар ёрдамга келиб, аёл сувга тушиб кетмаслиги учун уни орқага тортишди. 

  Қутқарув хизмати вакиллари ёрдамга келганида аёл шок ҳолатида ва кўп қон йўқотган бўлган.

"Унинг ўнг қўли тўлиқ ампутация қилинди", - деди қутқарув хизмати вакили. 

  Аллигаторнинг узунлиги тахминан 4-5 фут бўлган. 

Флоридаги Балиқчилик ва ёввойи табиат муҳофазаси комиссияси содир бўлган воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.