Франциянинг Мовий соҳилларида фейерверкдан сўнг юзага келган ваҳима сабаб ур-тўполон юз берган. Бунинг оқибатида 40 киши жабрланган. France Bleu радиосининг хабар қилишича, фейерверкнинг портлаши оломонда қўпорувчилик фикрини уйғотган.

Хабарларга кўра, 14-август куни маҳаллий вақт билан 22:30да Франциянинг Жуан-ле-Пен курорт шаҳрида вужудга келган тартибсизликка машинадан улоқтирилган фейерверк сабаб бўлган. 

Полиция ҳодиса ҳужум эмаслигини тасдиқлаб, бироқ суриштирув ишларини давом эттираётганини маълум қилган. 

Маҳаллий нашрлардан бирининг ёзишича, одамлар кўчаларда югуриб, яқин орадаги ресторан ва барлардан бошпана излашган.