Германиянинг Кассель шаҳрида қочқинлар лагерида келиб чиққан ёнғин оқибатида 19 нафар одам жабрланди, деб хабар бермоқда Spiegel.

Айтилишича, ҳозирда қочоқлар лагерига айланган эски аэропорт биносида юз берган. Жароҳат олганларнинг 7 нафари шифохонага ётқизилди, 12 нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ёнғинни 300 га яқин қутқарувчилар бир неча соат давомида ўчиришди. Ёнғин вақтида кўплаб қочқинларнинг асосий қисми ошхона ва сайрда бўлишган.