АҚШнинг Google корпорацияси янги дастурий таъминот устида ишламоқда, деб хабар қилмоқда The Next Web.

Таъкидланишича, аввалроқ Android ёки Chrome OS дастурларининг глобал миқёсда янгиланиши ҳақида гап борган. Бироқ, айрим манбаларнинг уқдиришига қараганда, корпорация яширинча умуман янги маҳсулот устида ишламоқда. Бундан ташқари, янги дастур Linux билан умуман алоқадор эмас. 

Тахминларга кўра, бўлажак дастурий таъминот Fuchsia деб номланиб, Android OS ва Chrome OS билан бемалол рақобат қила олади.