Американинг HEI Hotels & Resorts тармоғидаги 20та меҳмонхонада ўн минглаб тўлов карталари маълумотлари ўғирланган. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, июнь ойида HEI Hotels & Resorts меҳмонхоналар занжирининг тўлов тизимларида 2015 йилнинг март ойидан фаоллаштирилган зарар етказувчи дастур аниқланган. Бу дастур карта эгасининг исми шарифи, унинг ҳисоб рақами, карта муддатининг тугаш вақти, шунингдек ҳимоя кодларига доир маълумотларни олишга имкон яратган. 

Шу тариқа, Starwood'нинг ўн икки, Marriott'нинг олти, Hyatt'нинг бир ва InterContinental'нинг бир меҳмонхонаси хакерлар ҳужумига йўлиққан. HEI раҳбарияти маълумотларнинг йўқолганлиги ҳақида федерал хизматга хабар берди ва янги тўлов тизимини ўрнатди.