Икки карра Олимпия чемпиони Елена Исинбаеванинг 2016 йилги ўйинларда иштирок этишига рухсат берилмагани сабаб, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларининг аёллар ўртасида лангарчўпда сакраш бўйича чемпионининг натижаси ҳар доим шубҳа остида бўлади, деган спортчининг ўзи журналистларга берган интервьюсида. 

Россиялик спорт устаси ушбу мавсумда жаҳондаги иккинчи натижани қайд этган, у Чебоксарида бўлиб ўтган Россия чемпионатида - 4,90 м натижани кўрсатган эди. Ундан яхшироқ натижани америкалик Санди Моррис (4,93) намойиш этган.

"Биринчи бўлганларга нима ҳам дердим? Улар барибир иккинчи бўлишади", - деган Исинбаева. 

Исинбаева Олимпия ўйинлари пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрига ХОҚ спортчилари комиссиясига номзод сифатида етиб келди. Комиссиянинг янги таркиби Ўйинлар якунига етгач, Олимпиадада иштирок этган спортчиларнинг овоз бериши орқали сайланади. 

Аввалроқ, Россия делегациясининг раҳбари Игорь Казиков, россиялик спортчилар Исинбаева номзодини қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Ҳозирда, ХОК спортчилар комиссиясида Россияни сузиш бўйича тўрт карра олимпия чемпиони Александр Попов намоён этади.

Исинбаева 2004 ва 2008 йилларда Олимпия чемпиони бўлган. 2012 йилги Лондон Олимпиадасида бронзани қўлга киритган. Спортчи ўз фаолияти давомида 28 марта жаҳон рекордини ўрнатган.