Камида 40 нафар кишини олиб кетаётган автобус Непалнинг Каврепаланчок округида йўлдан чиқиб кетиб, 150 метр пастликка қулаб кетган, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Хабарларга кўра, автобус мамлакат пойтахти Катмандудан келаётган бўлган. Жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида, воқеанинг сабаби хусусида маълумотлар мавжуд эмас.