Жон Кеннеди номли аэропортда отишма содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди. Бу ҳақида шаҳар полицияси маълум қилди. 

"Жароҳат олганлар йўқ. Ҳеч қандай отишма бўлмаган, чоғи", - дейилади Нью-Йорк махсус операциялар бўлими раҳбарининг Twitter'даги микроблогида.

  Полиция ходимларининг таъкидлашича, аэропортда амалга оширилган эвакуация ва бошқа чоралар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган. 

  Бундан аввал ОАВда якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:30да Нью-Йорк шаҳрининг Кеннеди номли аэропортнинг саккизинчи терминалида икки марта отишма овози эшитилганлиги тўғрисида хабар берилганди. Полиция жиноятчини излашга киришди ва шу боис аэропорт биноси ва унга тегишли ҳудудда бўлган кишиларни эвакуация қилди.