“Одноклассники” ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларнинг мобил тасмаларида видеони автоматик тарзда юклайдиган бўлди. Бу танлов ҳозирча фақат Android тизимида ишловчи ускуналар учун мавжуд.

Энди янгиликлар тасмасини кўраётган фойдаланувчилар видеони кўриш учун қўшимча ҳаракатлар бажариши керак эмас: смартфон экранининг кўриш ҳудудига тушган видео автоматик тарзда ўз-ўзидан ишлай бошлайди. Фойдаланувчи ўзига ёққан видео устига босганида эса, ролик алоҳида саҳифада очилади ва у ерда видеонинг намойишини бошқариш ва ўхшаш видеоларни қидириш мумкин.

Марина Краснова, “Одноклассники” ижтимойи тизимининг “Видео” лойиҳаси раҳбари:
“Ушбу янгилигимиз ОКнинг янгиликлар тасмасидаги видеолавҳалар кўришнинг одатий формати билан боғлиқ тажрибалар давомидир. Ўтган йили автоматик кўришни веб кўринишида ишга туширган эдик. Бизнинг тажриба шуни кўрсатдики, бу функцияга эҳтиёж бор ва у ҳам фойдаланувчиларга, ҳам контент яратувчиларга бирдек муҳимдир”.

Янгиликнинг ўзига хослиги — интернетга уланиш тезлигини назорат қилишдир. Кичик тезликда роликлар одатий тарзда ишлайди: яъни фойдаланувчи плеерда кўрсатиш тугмасини босса бас. Илованинг созланмасида видеонинг автоматик кўрсатилиши фақатгина WiFi тармоғида доирасидаги ҳолати ва видеонинг одатий кўриш ҳолатлари мавжуд.