Етти марта Олимпиада ўйинларида қатнашган ўзбекистонлик гимнастика устаси Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунламайди. Бу ҳақида у Рио-де-Жанейродаги иштирокидан кейин журналистларга маълум қилди. 

"Мен спортдаги фаолиятимни якунламайман, машқ қилишда давом этаман", - дея таъкидлади 41 ёшли гимнастикачи. Эслатиб ўтамиз, у турли йилларда Ўзбекистон, Германия ҳамда МДҲ (Бирлашган жамоа) терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

2016 йилдаги Олимпия ўйинларида Чусовитина таянч сакраш бўйича еттинчи ўринни эгаллади.