14 августда дзюдо бўйича Россия терма жамоаси Шереметьево аэропортида кутиб олинди. Спортчиларни нафақат мухлислари, балки уларнинг Кабардино-Балкария ва ингушетиялик яқинларидан иборат делегациялар кутиб олди.

Чемпионлар келишидан аввалоқ аэропорт залида юзлаб мухлислар йиғилишди. Тиқилинч бўлмаслиги учун ҳаттоки полиция чақиртирилди. 

Риодаги Олимпиада ғолиблари Беслан Мудранов ва Хасан Халмурзаев бундай қизғин қабулдан бироз хижолат ҳам бўлишди. Жўшқин куйлар ва "асса" ҳайқириқларидан Мудранов ўзини ушлаб туролмай, лезгинка рақсини ижро этишга тушиб кетди.  

22 ёшли Халмурзаев эса агар олтин медаль ютса, уйланишга ваъда берганди.