Россия президенти Владимир Путин Сочида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан учрашади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

"16 август куни Сочида Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади", дейилган хабарда.

Томонлар икки томонлама муносабатларни ҳамда халқаро майдондаги долзарб мавзуларни муҳокама этиши режалаштирилган.