Бугун Рио Олимпиадасида ўнинчи кун. 1та олтин ва 4та бронза билан рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлаб олган Ўзбекистон делегациясининг яна 12 вакили ўз иштирокларини ўтказади. Бугун ўзбекистонлик спортчилар олимпиаданинг юнон-рум кураши, бокс, каноэ ва байдаркада эшкак эшиш, енгил атлетика ва оғир атлетика турларида қатнашишади. 

Каноэ ва байдаркада эшкак эшиш
Каноэ, эркаклар, 1000 метр, яккалик
Герасим Кочнев
Босқич: 3-саралаш гуруҳи
Вақт: 17:00
Ўз гуруҳларида дастлабки 4та ўринни эгаллаган спортчилар ярим финал йўлланмасига эга бўлади.

Байдарка, аёллар, 200 метр, яккалик
Ольга Умаралиева
Босқич: 4-саралаш гуруҳи
Вақт: 17:45
Ҳар бир гуруҳдан 3 нафардан спортчи ярим финалга чиқади. Ярим финал ҳам бугун ўтказилади.

Байдарка, эркаклар, 1000 метр, яккалик
Алексей Мочалов
Босқич: 3-саралаш гуруҳи
Вақт: 18:20 

Енгил атлетика
Учхатлаб сакраш, эркаклар
Руслан Қурбонов
Вақт: 17:30
Босқич: Саралаш
Спортчилар 3 мартадан сакрашади ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 12 спортчи финалга йўл олади. 

200 метрга югуриш, аёллар
Нигина Шарипова
Босқич: Саралаш
Вақт: 17:30

400 метрга тўсиқлар оша югуриш, аёллар
Наталья Асанова
Босқич: Саралаш
Вақт: 05:30

Юнон-рум кураши
Рустам Ассакалов (-85 кг)
Рақиб: Бенжамин Эррол Провизор (АҚШ)
Босқич: 1/8 финалдан то финалга қадар
Вақт: 18:00 

Мўминжон Абдуллаев (-130 кг)
Рақиб: Дастлабки саралаш баҳсларидан сўнг аниқ бўлади

Бокс
Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг)
Рақиб: Антонио Варгас (АҚШ)
Босқич: 1/8 финал
Вақт: 19:45

Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг)
Рақиб: Муҳаммад Рабий (Марокаш) 
Босқич: 1/2 финал
Вақти — 20:30.

Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг)
Босқич: 1/4 финал
Рақиб: Кришан Викас (Ҳиндистон) 
Вақт: 01:00.

Оғир атлетика
Эркаклар, - 105 кг
Иван Ефремов ва Руслан Нуриддинов
Босқич: Саралашнинг "А" гуруҳи
Вақт: 01:00