Рио—2016 Олимпиадасининг байдаркачилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Алексей Мочалов ярим финалда муваффақиятсизликка учради.

1000 метрга сузиш мусобақасида иштирок этган Мочалов маррага бешинчи бўлиб етиб келди (3:36:96). Унинг бу натижаси финал босқичида иштирок этиши учун етарли бўлмади.

У Франция, Польша ва Тунис вакилларини ортда қолдирган.

Энди Мочалов 16 август куни 9-16 ўринлар учун иштирок этади.