Олимпиаданинг бокс бўйича мусобақасида илк олтин медаль ўзбекистонлик боксчига насиб этди. Энг енгил вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов финалда колумбиялик Юрберхен Херни Мартинесни мағлуб этди.  Якуний баҳо - 3:0 — 29:28, 30:27, 30:27.

Бу эса Ўзбекистон делегациясига Рио-2016 олимпиадасидаги илк олтин медални олиб келди.