Британиялик теннисчи Энди Маррей кетма-кет иккинчи маротаба Олимпия чемпиони унвонини қўлга киритди. Теннисчи эркаклар ўртасидаги яккукураш баҳсларининг финалида аргентиналик Хуан Мартин дель Потрони 7:5, 4:6, 6:2, 7:5 ҳисобида ютди.

Маррей ўйин давомида 10 та эйс бажарди, 6 марта тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди ва 9 та брейк-пойнтни амалга оширди. 

Маррей шу тариқа Лондон Олимпиадасидаги зафаридан кейин иккинчи маротаба Олимпия чемпиони унвони соҳибига айланди.