Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақасининг 1000 метрга сузиш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Герасим Кочнев саралаш турнирини ва ярим финални муваффақиятли ўтказди ҳамда финал босқичига йўлланма олди.

Болгария, Украина, Молдова, Канада ва Қозоғистондан ташриф буюрган спортчилар билан беллашган Герасим Кочнев маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

3 та гуруҳнинг умумий натижаларига кўра Кочнев олтинчи натижа қайд этди.

У ярим финалда учинчи ўринни эгаллади (3 дақиқаю 59.489 сония) лекин парллел гуруҳдаги спортчиларнинг кўрсаткичлари паст бўлгани учун Кочнев финалга йўл олди. Биринчи ўринни россиялик Илья Штокалов (3 дақиқаю 58,259 сония), иккинчи ўринни украиналик Павел Алтухов эгаллаган.

Финал баҳслари 16 августда ўтказилади.