Юнон-рум курашининг энг оғир вазнда (130 кг.) Рио-де-Жанейро гиламига чиққан Мўминжон Абдуллаев илк жангида ютқазди.

Унга нимчорак финалда россиялик Сергей Семёнов рақиблик қилди. Мўминжон 6 дақиқа давомида баҳо тортадиган услуб қўллай олмади. Рус атлети эса 3 очкога эга бўлди. 

Шу тариқа, Мўминжон Абдуллаев олимпиададаги ўз иштирокини якунлади. Агар Семёнов финалга чиқса, Абдуллаев бронза медаль учун курашни давом эттиради.