Ўзбекистон делегациясининг 85 килограммгача бўлган курашчилар ўртасидаги Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этаётган вакили Рустам Ассакалов мусобақадаги иккинчи баҳсини венгриялик Виктор Лёринцга қарши ўтказди.

Нимчорак финалда америкалик Бен Провизорни мағлубиятга учратган Ассакалов, чорак финалда венгриялик рақибига 1:2 ҳисобида ютқазди.

Энди Виктор Лёринц финалга чиқса,  Ассакалов бронза медали учун курашади.