Юнон-рум кураши спорт турининг Рио—2016 беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган 85 кг вазн тоифасидаги Рустам Ассакалов илк иштирокини ғалаба билан якунлади.

У америкалик Бенжамин Провизорни 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Унинг навбатдаги рақиби венгриялик Лоринц Виктор бўлади.