Бугун Рио-2016 олимпиадасида спорт гимнастикаси бўйича финал босқичи ўтказилди. Таяниб сакраш бўйича иштирок этган Ўзбекистон вакили Оксана Чусовитина медалга эга бўла олмади. У 14,833 очко тўплаб, еттинчи ўринни эгаллади.

Бу мусобақада Олимпиада чемпионлигига америкалик Симона Байлс эга бўлди (15,966). Кумуш медаль россиялик Мария Пасекага (15,253), бронза эса швейцариялик Жулия Штайнгруберга насиб этди (15,216).

Олимпиада-2016. Рио-де-Жанейро, Бразилия
Спорт гимнастикаси. Аёллар. Таяниб сакраш

1. Симона Байлс (АҚШ) - 15,966
2. Мария Пасека (Россия) - 15,253
3. Жулия Штайнгрубер (Швейцария) - 15,216