Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда айрим жиноятчиларнинг фаолияти аниқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Пахтакор туманидаги “Пасткибулоқ” сув истъемолчилари уюшмаси ҳудудидаги тадбиркор Мансур Тожиевга қарашли ер майдонидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун «Ховос-Зомин» ирригация тизими бошқармасига қарашли «ДМ-1» канали орқали сув етказиш бўйича тегишли тартибда шартнома тузилган бўлиб, Жиззах вилояти “Сувназорат” инспекцияси мансабдор шахслари Қобил Ўсаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва Вали Бойматов билан «унумли» фойдаланиш пайига тушади.

Қ.Ўсаров шартномада кўрсатилган мажбуриятини бажармасдан, сув йўлини ёпиб, тамагирлик йўли билан В.Бойматов орқали тадбиркордан 200 минг сўм пулни пора тариқасида олади.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.