Якунланиб бораётган кун сўнгида Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган энг асосий ҳодиса ва янгиликлар дайжести.

 

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар берган. ››› Батафсил.

 

Лавозимидан озод этилган АЖ раҳбарлари

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бугун эълон қилинган 252-рақамли қарорига кўра, 8та акциядорлик жамияти раҳбари ишдан олинган. ››› Батафсил.

 

Прокуратурада янги тузилма

Ўзбекистон Республикаси президентининг 8 августдаги фармонига биноан Бош прокуратура, Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департамент, Ҳарбий прокуратура ва Ҳарбий прокуратура аппаратларининг ташкилий тузилмасидаги янгиланишлар тасдиқланди. ››› Батафсил.

 

Лола Тиллаева билан савол-жавоб
Лола Тиллаева ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг миллат ва оила ҳақидаги саволларига жавоб қайтарди. ››› Батафсил.

 

Тошкент йўлсозларининг масъулиятсизлиги

Мобил мухбирнинг ташвиш билдиришича, йўлсозлар ўз вазифаларини бажараётганларида “хўжакўрсинга” усулида бажариб, вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашишмоқда. ››› Батафсил.

 

Японияда Россия кемаси чўқиб кетди

Россиянинг шатакка олувчи "Рейдовый" кемаси Япония соҳиллари яқинидаги Сангар бўғозида чўкиб кетди. ››› Батафсил.

 

Германия ТИВ раҳбарининг мулоҳазаси

Германия ва Россия турли мулоҳазаларга қарамай, ўзаро мулоқотни давом эттириши лозим. Бу ҳақда, Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер баёнот берган. ››› Батафсил.

Россияга жўнаган Nexia R3
GM Uzbekistan АЖ ўтган ҳафта Nexia R3 автомобилларининг илк партиясини Россия Федерациясига юборди. Батафсил.
 

Замон билан ҳамнафас Хитой метроси
Ушбу технологиядан Хитойнинг Хунань вилояти Чанша шаҳрида илк маротаба фойдалана бошлашди.Батафсил.

Тим Кук билан интервью
13 август куни Apple бош раҳбари Тим Кук ўз лавозимини эгаллаганига беш йил тўлиши муносабати билан The Washington Times газетаси унинг иштирокидаги катта интервьюни тақдим этди. Батафсил.
 

Чемпион хонадонидан фоторепортаж
Андижоннинг Булоқбоши туманидаги Дўлан маҳалласидаги сўритокларига узумлари бўйлаган оддий ўзбек хонадони вакили ғалабасига бутун юрт  кўз тиккан оқшом хонадон аҳли билан бирга бўлдик. Батафсил.
 

Тиниб-тинчимас Оксана
Етти марта Олимпиада ўйинларида қатнашган ўзбекистонлик гимнастика устаси Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунламайди. Бу ҳақида у Рио-де-Жанейродаги иштирокидан кейин журналистларга маълум қилди. Батафсил.


 

Туркиядаги АҚШ бомбалари ҳақида ҳисобот

Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Инжирлик ҳарбий базасида сақланадиган АҚШ ядро арсенали террорчилар ва "бошқа душманона кайфиятдаги кучлар" ихтиёрига тушиши мумкин, дейилади Stimson Center нотижорат маркази эълон қилган ҳисоботда. ››› Батафсил.

 

“Толибон”нинг йўқ қилинган сардори

Афғонистонда "Толибон" ҳаракати етакчиларидан бири ўзининг икки ёрдамчиси билан бирга йўқ қилинган. ››› Батафсил.

 

Рио-2016: Тўққизинчи кун натижалари

Рио-2016 олимпиадасининг тўққизинчи кун баҳслари якунланди. Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда - 69та медаль (26-21-22). ››› Батафсил.