71 ёшли аёл Буюк Британиядаги энг кекса балет раққосасига айланди

Жамият 16 Август 2016 3748

Лондонда яшовчи 71 ёшли аёл Дорин Пеши Royal Academy of Dance рақс мактабида битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширгач, Буюк Британиядаги энг кекса балет раққосасига айланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Нашрнинг маълумотларига кўра, Дориннинг ёшлигида унинг ота-онаси фарзандининг рақсга ўқишига пул тўлай олмаган. Муҳандис-электрик бўлиб ишлаган аёл 10 йил аввал пенсияга чиққач, болаликдаги орзусини амалга оширишга қарор қилди ва балет билан шуғуллана бошлади. 

Аёл бир нечта машғулотлардан кейин рақс мактабида имтиҳон топширди. Унга имтиҳонлардан ўтгани ва мамлакатдаги энг кекса балет раққосасига айлангани маълум қилинди. Энди аёл охирги мажбурий босқичларга ҳафтасига 3 мартадан мураббий билан ва ҳар куни мустақил равишда тайёрланмоқда.

2016 йил апрелда британиялик Вердус Хаес 100 ёшлик таваллуд кунида жаҳон рекордини янгилаб, дунёда парашютда сакраган энг кекса одам бўлишга ҳаракат қилган. У маҳаллий шифохоналарга ёрдам пули тўплаш мақсадида инструктор билан бирга парашютда сакраган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97410 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47041 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52000 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9459 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20247 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 877 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 340 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1382 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1945 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 879 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар