Халқаро Бокс уюшмаси (AIBA) ташкил этувчи барча йирик турнирлар ва Олимпия ўйинларида ринг эълон қилувчилари пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда, AIBA президенти Чинг-Куо Ву ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

"Ҳа, бизда ринг-герлзлар (раунд рақамини кўтариб чиқувчи қизлар) бор, - деган Ву. – Фикримча, шоу – бокснинг ажралмас қисмидир. Шу боис, ушбу спорт тури ривожланмоқда. Биз ўзимизнинг профессионал лигаларимизда айрим янгиликларни синаб кўрамиз. Албатта, биз бокс ҳақида сўз юритганимизда, рингдаги эълон қилувчи ҳам хаёлимиздан ўтади. Эҳтимол, келгусида бизда ҳам шундай бўлар".

Ринг эълон қилувчилар орасида энг машҳури америкалик Майкл Баффер ҳисобланади.