Япониянинг Гумма префектурасида жойлашган сафари-паркида Ҳимолай айиғи бир аёлга ҳужум қилди. Аёл жароҳатланди ва шифохонага элтиш йўлида ҳалок бўлди.

NHK телеканали маълумотларига кўра, воқеа 16 август куни маҳаллий вақт билан 13.00 атрофида (Тошкент вақти билан 09:00) юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 46 ёшли парк ходимаси ҳудудни кўздан кечириш мақсадида камёнилғили автомобилида у ерда бўлганида, унга айиқ ҳужум қилади. Аёл қорни ва кўкрак қисмидан оғир жароҳат олади ва шифохонага олиб бориш йўлида ҳалок бўлади.

Телеканалнинг тасдиқлашича, воқеа ёввойи жониворлар эркин сайр этиб юрадиган ҳудудда содир бўлган. Одамга ҳужум қилган айиқнинг бўйи 70 сантиметр бўлган.