БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан Ямандаги шифохонанинг авиазарбага тутилиши масаласини муҳокама қилди ҳамда воқеа юзасидан мустақил текширув ишлари олиб борилишини талаб қилди. Ўзининг йўллаган мактубида Ямандаги можаролар бошлангандан бери 70та тиббиёт маскани вайрон бўлгани ёки батамом йўқ этилганига эътибор қаратди.

Пан Ги Мун Ямандаги авиазарбалар ва давом этаётган қарама-қаршиликларга нисбатан ўз хавотирини билдирган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари ва шифохоналарга ҳужум қилиш «халқаро инсонпарварлик ҳуқуқларининг жиддий бузиш» эканлигини эслатиб ўтган.
«Ҳужумнинг барча тафсилотлари тезкор, самарали ва мустақил равишда олиб борилиши керак», - деб таъкидлаган БМТ раҳбари. У низолашаётган томонларни муросага зудлик билан келишга ва инқирозни ҳал этиш ишларига киришишга чақирган.